Саудия Арабистони ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ФИФАга расмий ариза топширди.
2023 йил октябр ойида Осиё вакили мусобақани ўтказиш ниятини эълон қилганди. ФИФА Саудиянинг ЖЧ-2034 учун ягона даъвогарга айланганини тасдиқлади.
«Саудия спорти тарихидаги ушбу муҳим маррага эришишимизга ёрдам берган, узоқни кўрувчи раҳбариятимизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, валиаҳд шаҳзода ва Бош вазирга спорт соҳаси ривожи йўлида кўрсатаётган чексиз қўллаб-қувватлашлари учун чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.
Саудия Арабистонининг 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш истаги келажакка қаратилган. Бу катта орзуси бор болаларимиз учун амалга оширилади.
Қироллик футбол оламидаги энг муҳим тадбирга мезбонлик қилишни хоҳлайди. Бу бизнинг турли соҳаларда, жумладан, спортда ҳам жаҳон саҳнасига таъсир қилишимизни тасдиқлайди», — деди Саудия Арабистони шаҳзодаси ва Спорт вазири Абдул Азиз бин Турки Ас Сауд тадбир давомида.