Париж-2024. Нигина Ўктамова жаҳон чемпионига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Бокс бўйича Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадасида дастлабки йўқотишга учради.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Нигина Ўктамова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини иккинчи даврада якунлади. У 2018 йилги жаҳон чемпиони, Ҳанчжоу-2022 ёзги Осиё Ўйинлари ғолиби саналмиш шимолий кореялик Чол-Ми Пангга ютқазиб, турнирни тарк этди.
Аввалроқ, боксчилардан Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов ва Ситора Турдибекова кейинги босқичга чиққанди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар