«Пахтакор» бош директори «Спартак» Муҳаммадали Ўринбоевга қизиқаётганини тасдиқламади
«Пахтакор» бош директори «Спартак»нинг Муҳаммадали Ўринбоевга қизиқиши ҳақида гапирди.
Аввалроқ клублар ўртасида музокаралар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Биз «Спартак»нинг Ўринбоевга қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Биз билан ҳеч ким расман боғланмади», — дея «шерлар» директори Дмитрий Адисманнинг сўзларини келтиради «Спорт Экспресс».
19 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Брентфорд»нинг иккинчи жамоасида ижарада ўтказганди.
Ўринбоевнинг «Пахтакор» билан шартномаси 2024 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Transfermarkt уни 250 минг еврога баҳоламоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар