30.07.2024 08:45
1627
Дуглас Коста ва «Флуминенсе» шартномани бекор қилишди

Дуглас Коста ва «Флуминенсе» ўртадаги шартномани бекор қилишди.

Бу ҳақда Globo Esporte хабар бермоқда.

33 ёшли вингер январ ойи охирида Рио-де-Жанейро жамоасига келиб қўшилган бўлса-да, барча мусобақаларда 22 та ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади.

Бразилиялик футболчининг «Флуминенсе» билан шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланганди. 

Коста «Лос-Анжелес Гэлакси», «Бавария», «Ювентус» ва «Шахтёр» каби жамоалардаги ўйинлари билан ҳам танилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар