29.07.2024 21:29
1107
Теглар
Расман: Калафиори — «Арсенал» футболчиси

Риккардо Калафиори «Арсенал» футболчисига айланди.

Лондон клуби 22 ёшли италиялик ҳимоячи билан 2029 йилга қадар шартнома имзолаган. Риккардо АҚШда тиббий кўрикдан ўтиб, ўша ерда Лондон клуби машғулотларига қўшилган.

Фабрицио Романога кўра, «Арсенал» клуби ҳимоячи учун «Болоня»га 40+5 млн евро тўлайди. Трансфер пулинининг 50 фоизини италиялик футболчининг аввалги клуби «Базел» олади.

Маълумот учун, Калафиори ўтган мавсумда А Серияда 30 та ўйинда 2 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар