Париж Олимпиадаси бугунги дзюдо баҳсларини ҳам вакилларимиз ғалаба билан бошлашди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Шукуржон Аминова илк босқичдан муваффақиятли ўтди. Кот-д'Ивуар вакили Зулайҳо Дабонне билан беллашган юртдошимиз ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олди. Кейинги босқичда у грузиялик Этери Липартелиани билан беллашади.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори саналмиш Муроджон Йўлдошев (-73 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида дастлабки ғалабасига эришди. Қозоғистонлик Данияр Шамшаев билан беллашган юртдошимиз ажойиб ҳаракатлари эвазига кейинги босқичга йўл олди. Энди у Жек Йонезука (АҚШ) ва Адил Османов (Молдова) баҳсининг ғолиби билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, якшанба кунги баҳсларда дзюдочи Диёра Келдиёрова юртимизга биринчи медал – олтинни тақдим этганди.