Париж-2024. Остон Ўрунов ўрнига захирадан футболчи жалб қилиш бўйича сўров юборилди
Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзоси Остон Ўрунов учун Олимпиада баҳслари якунига етди.
«Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов Мисрга қарши ўйинида кичик жароҳат туфайли захирага олинган эди. Текширувлар натижасида футболчимиз Доминикан Республикасига қарши 3-тур ўйинига қадар жароҳатидан тўлиқ тиклана олмаслиги маълум бўлди.
ЎФА Остон Ўрунов ўрнига қайдномага захирадан футболчи жалб этиш бўйича ташкилий қўмитага сўров юборди», - дейилади ЎФА хабарида.
Маълумот учун, захира таркибида Беҳрузбек Асқаров ва дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев қолган.
Аввалроқ, Иброҳимхалил Йўлдошев уйига қайтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Доминикана ўйини 30 июл куни соат 18:00да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар