29.07.2024 19:58
3031
Теглар
Париж-2024. Баҳодир Жалолов юришини ғалаба билан бошлаб, 1/4 финалга чиқди

Бокс бўйича Олимпиаданинг амалдаги чемпиони Баҳодир Жалолов Париж-2024даги юришини ғалаба билан бошлади.

+92 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи дастлабки жангини Норвегия вакили Омар Муҳаммад Шиҳага қарши ўтказди. 1/8 финал баҳсида рақибидан устун келган Жалолов кутилганидек 1/4 финалга йўлланма олди. Баҳодир дастлабки раундда 5:0 ҳисобида устун келган бўлса, 2-раудда ҳам рақибига имконият қолдирмади – 5:0. Умумий ҳисобда ҳам катта устунлик қайд этилди - 5:0.

Жанг давомида тўлиқ устунлик қилган Жалолов рақибини икки бор нокдаунга туширди. Кейинги жанг 2 август куни чоракфиналда австралиялик Теремоана Жуниорга қарши бўлиб ўтади.

Шу тариқа, Токио Олимпиадаси ғолиби мусобақани ишончли ғалаба билан бошлаб, чоракфиналга йўлланма олди.

Куни кеча Лазизбек Муллажонов ҳам чоракфиналга йўлланма олган эди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар