ФИФА «Қизилқум» клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади
4 апрел куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси «Қизилқум» ҳамда унинг Шимолий македониялик собиқ футболчиси Марко Симоновски ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарганди.
Унга асосан «Қизилқум» собиқ ўйинчиси олдидаги молиявий мажбуриятни 45 кун муддат ичида бартараф этиши лозим эди.
Клуб белгиланган муддат ичида бу масалани бартараф этмагач, июнь ойида унга нисбатан трансфер тақиқи жорий этилган эди.
«Қизилқум» куни кеча футболчи билан ҳисоб-китоб қилди ва ФИФАга тақиқни олиш бўйича сўров юборилди. Бугун ФИФА «Қизилқум»дан трансфер тақиқини олиб ташлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар