29.07.2024 19:15
2082
Теглар
«Динамо» Дуглас Майкон билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Суперлига 2-даврасидан олдин «Динамо» жамоаси ўз таркибини кучайтиришга эътибор қаратган.

«Динамо» ПФК жамоаси ёзги трансфер ойнасида бразилиялик Майкон Дуглас билан 2025 йилнинг охирига қадар белгиланган 1,5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилади. 23 ёшли таянч яримҳимоячиси Самарқанд жамоасига эркин агент сифатида қўшилди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Майкон ҳозиргача Бразилиянинг «Магуари» клубида фаолият юритаётган эди. Йил бошида Ратиньо ҳам «Динамо» сафига ушбу клубдан келиб қўшилганди. Дуглас шунингдек, Бразилиянинг «Калденсе», «Витория», «Ботафого» ва Япониянинг «Осака ФК» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Маълумотнома: 
Тўлиқ исм-шарифи: Майкон Дуглас да Силва Нерис
Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 11 апрел, Корурипи, Бразилия.
Бўйи: 177 см
Амплуаси: таянч яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар