Диёра Келдиёрова: «Токио Олимпиадасидан кейин 3 йил ухламадим, десам ҳам бўлади»
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ғалабадан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
«Токио Олимпиадасидан кейин 3 йил ухламадим, десам ҳам бўлади. Чунки мағлубият жуда аламли бўлганди. Аллоҳга шукр, бу сафар чемпионликка эришдим.
Ота-онамга, турмуш ўртоғимга, барча яқинларимга ва мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Президентимизга бошим ерга теггунича таъзим қиламан. Шундай имкониятлар яратиб берилса, аёллар ҳар қандай чўққини забт эта олишади», — дейди Келдиёрова O'zbekiston24 мухбири билан суҳбатда.
Маълумот учун, 26 ёшли дзюдочи Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиадада олтин медал ютган илк аёл спортчи сифатида тарихдан жой олди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар