28.07.2024 19:42
1965
Теглар
Расман: Cардор Озмун – «Шабоб Ал-Аҳли» футболчиси

Эрон миллий жамоаси ҳужумчиси Сардор Озмун фаолиятини БААда давом эттиради.

«Шабоб Ал-Аҳли» клуби 29 ёшли эронлик форвард билан шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари клуби Сардор учун «Байер»га 5 миллион евро трансфер пули тўлайди. Тиббий кўрик душанба куни Дубайда ўтказилади.

Маълумот учун, Озмун ўтган мавсумни ижара асосида «Рома»да ўтказганди. У 29 ўйинда 3та гол ва 4та ассист қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Ғаниев ўтган мавсумларни айнан БААнинг ушбу клубида ўтказиб, яқинда жамоа билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар