28.07.2024 14:26
3187
Теглар
Париж-2024. Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Олимпиада чемпионини турнирдан чиқариб юборди, Нуруллаев мусобақани тарк этди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларида куннинг энг муҳим воқелиги юз берди.

Биринчи даврадан эркин ўтган дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) иккинчи босқичда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абега рўбарў келди. Ушбу вазннинг икки номдор спортчилари ўртасида баҳсда Келдиёрова ғалаба қозониб, бежиз жаҳон рейтинги пешқадамига айланмаганини исботлади.

Диёра Келдиёрова бу ғалаба билан ўзига хос реванш олди. Бир йил олдин, 2023 йил 9 май куни куни ушбу спортчилар Доҳадаги жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келган ва япониялик спортчи ғалаба қозонганди.

Яна бир дзюдочимиз Сардор Нуриллаев бразилиялик рақибига мағлуб бўлиб олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар