28.07.2024 20:11
4243
Теглар
Париж-2024. Диёра Келдиёрова Бушарни мағлуб этиб, финалга чиқди!

Париж-2024 Олимпиада дзюдо баҳслари яримфинали доирасида Диёра Келдиёрова франциялик Амандин Бушарга қарши татамига чиқди.

Қийин баҳсда ўзбекистонлик дзюдочи Олимпиаданинг амалдаги олтин ва кумуш медаллари соҳибини мағлуб этиб, финалга йўлланма олди ва дастлабки медални нақд қилди. 

Ҳал қилувчи баҳс тахминан 40 дақиқадан кейин косовалик Дистрия Красничига қарши ўтади.

Аввалроқ, 26 ёшли ўзбекистонлик дзюдочи нимчоракфиналдаёқ япониялик амалдаги Олимпиада чемпиони Уте Абэнинг 5 йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам бериб, турнирдан чиқариб юборган бўлса, чоракфиналда германиялик Маша Баллҳаусни мағлуб этиб яримфиналга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиб, дастлабки босқичда турнирни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар