28.07.2024 21:12
4278
Теглар
Олимпиада-2020 ғолиби ва икки карра Европа чемпиони - Дистрия Красничи ким?

Париж-2024 Олимпиадаси дзюдо баҳслари -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова бир неча дақиқадан кейин бошланадиган финалда Дистрия Красничига қарши татамига чиқади.

Косовалик 28 ёшли дзюдочи Токио Олимпиадасида -48 вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган эди. У шунингдек, 2021 ва 2024 йилги Европа чемпионати чемпиони саналади. 2019 ва 2022 йилларда эса жаҳон чемпионатида бронза медалига эга чиққан.

Умид қиламизки, финалгача қатор тажрибали рақибларини мағлуб этган Диёра Келдиёрова финалда ҳам устунлигини кўрсатиб, Ўзбекистонга дастлабки олтин медални тақдим этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар