28.07.2024 11:57
1989
Теглар
Ҳойлунд ва Йоро «Арсенал» билан ўйинда жароҳат олди

«Манчестер Юнайтед»нинг икки футболчиси «Арсенал»га қарши ўтган ўйинда жароҳат олди.

Лос-Анжелесда ўтган ўртоқлик ўйинида (1:2) Расмус Ҳойлунд 10-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 16-дақиқада жароҳат олиб ўйинни давом  эттира олмади. Дастлабки тахминларга кўра, даниялик ҳужумчининг оёқ мушаги шикастланган.

35-дақиқада эса манчестерликларнинг янги ўйинчиси Лени Йоро жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Йорони «Лилл»дан 62+8 млн еврога сотиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар