Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Париж-2024 2-тури доирасида олимпия жамоамизнинг Мисрдан учралган мағлубиятидан (0:1) кейин футболчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Темур Кападзе гуруҳдаги кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотишди ва Доминиканага қарши ўтадиган 3-тур ўйини расмиятчилик учун ўтадиган бўлди.
«Йигитларга иштирок этиш учун раҳмат! Албатта, бундан яхшироқ иштирок эта олардик. Ҳаммаси Аллоҳдан. Жаҳон чемпионати (саралашини) ўйлашимиз керак. Мухлислар йигитларни қўллаб-қувватлаб туринг, негатив керак эмас. Бу биринчи марта Олимпиадага боришимиз эди. Раҳмат ҳаммага», - дея ёзади Жалолиддин Машарипов инстаграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Машарипов турнир олдидан Олимпиадага боришга тайёрлиги ҳақида гапирган, аммо якуний рўйхатдан ўрин олмаганди.