28.07.2024 12:26
3175
Теглар
Миллий либослар ва машҳур брендлар кўргазмаси – мамлакат спорт делегациялари Париж-2024да қандай кийинишади?

Парижда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт фестивали – Олимпиада-2024 баҳсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 206та мамлакатдан келган 10 500 нафар спортчи иштирок этадиган мусобақанинг очилиши Сена дарёсида ўтказилди. Бу тадбир нафақат маросимнинг сценарийси билан, балки мамлакат спорт жамоаларининг миллий либослари, умуман қандай кийиниши билан ҳам эътиборни тортади.

Бу йилги Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими мусобақанинг 128 йиллик тарихида илк бор стадионда эмас, балки унинг ташқарисида, аниқроғи Париж марказидан оқиб ўтувчи Сена дарёсида ўтказилди. Ёмғир остида ўтган тадбирда Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар турнирда миллий бренд – 7Saber ишлаб чиққан либосларда келган.

Tribuna.uz бир қатор мамлакат спорт делегацияларининг Париж-2024 Олимпиадасига қандай либосларда келганига назар ташлади. Бир қатор мамлакатлар миллий либосини кўз-кўз қилган бўлса, яна бир қатор мамлакатларга машҳур брендлар ўзига хос либосларни тақдим этган. Қуйида фотожамланмани томоша қилинг:

Ўзбекистон

Австралия

АҚШ

Афғонистон

БАА

Буюк Британия

Греция

Испания

Италия

Зимбабве

Франция

Канада

Кения

Жанубий Корея

Қатар

Мўғулистон

Руанда

Туркия

Украина

Фаластин

Саудия Арабистони

Хитой

Ҳиндистон

Хитой

Швеция

Япония

Чехия

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар