27.07.2024 15:17
4186
Теглар
Ўзбекистон олимпия жамоаси Иброҳимхалил Йўлдошев ўрнига Алишер Одиловни қайдномага киритди

Ўзбекистон олимпия жамоаси Мисрга қарши 2-тур олдидан қайдномага ўзгариш киритди.

«Ўзбекистон U-23 ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра миллий жамоа ихтиёрини вақтинча тарк этганди. 

Шундан сўнг ЎФА Йўлдошев ўрнига Алишер Одиловни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага сўров юборди ва у қабул қилинди. 

Эндиликда Одилов Мисрга қарши ўйинда рўйхатдан ўрин эгаллаши мумкин», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар