«Реал» марказий ҳимоясида «Милан»га қарши ўйин олдидан фақат бир нафар футболчи бор ва у ҳам 16 ёшда
«Реал» марказий ҳимоячилар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
Хесус Валехо жароҳат олди ва жамоа билан АҚШ йиғинига бормади.
Шундай экан, «Реал» таркибида икки нафар соғлом марказий ҳимоячи қолган — Эдер Милитао ва Антонио Рюдигер. Аммо улар «Милан»га қарши ўйинда майдонга тушишмайди ва жамоа сафига кейинроқ қўшилишади.
Шу сабаб Мадрид клуби «Кастилия» билан мавсумга тайёргарлик кўриши керак бўлган 16 ёшли ҳимоячи Хоан Мартинесни тур таркибига киритди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар