27.07.2024 22:33
3844
Теглар
Париж-2024. 10 киши қолган Украина Марокашга 90+8-дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди

Париж Олимпиадасида Б гуруҳида 2-турнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди. Унда Украина (3) Марокаш (3) билан тўқнаш келди ва камчиликда қолганига қарамай, 90+8-дақиқада ғалаба тўпини киритди. 

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Аргентина (3) Ироқни (3) мағлуб этганди. 

Шу тариқа сўнгги тур олдидан гуруҳдаги барча жамоада 3 очкодан бор. 3-турда Аргентина Украинага рўбарў келса, Ироқ ва Марокаш ўзаро баҳс юритишади. 

Париж-2024. 2-тур. 27 июл
Б гуруҳи
Украина — Марокаш 2:1

Голлар: Крисков (22), Краснопир (90+8) — Раҳими (64, пеналти).
Украина – Фесюн, Крупский, Салюк, Батагов, Мартинюк (Сич, 74), Хлан, Брагару (Очеретко, 65), Рубчинский, Михайленко (Фёдор, 78), Крискив (Таловеров, 65), Сикан (Краснопир, 65).
Марокаш – Муҳаммади, Ҳакими, Букамир (Кешта, 74), Ал Аззузи (Накаш, 87), Ал Уаҳди, Бен-Сегир (Аҳомаш, 87), Таргаллин, Ал Ҳаннус, Ричардсон, Эззалзули, Раҳими (Мауҳуб, 87).
Огоҳлантиришлар: Сикан (34), Ричардсон (37), Хлан (52), Ҳакими (71), Рубчинский (72), Крупский (79), Сич (90).
Четлатиш: Салюк (63).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар