«МЮ» «Арсенал» ва «Брентфорд»да ишлаган стандарт вазиятлар бўйича мураббийни сотиб олди
Андреас Георгсон «Манчестер Юнайтед» мураббийлар штабига қўшилди.
42 ёшли шведнинг сўнгги иш жойи Норвегиянинг «Лиллестрем» клуби бўлиб, у ерда 2024 йилнинг январидан буён бош мураббийлик қилаётганди.
МEN хабарига кўра, Георгсон «Манчестер Юнайтед»да стандарт вазиятлар билан ишлашга жавобгар бўлади. Норвегия матбуотининг ёзишича, манкунианликлар мураббийни «Лиллестрем»дан 280 минг фунтга сотиб олишган.
Аввалроқ Георгсон «Саутҳэмптон», «Арсенал» ва «Брентфорд» мураббийлар штабида ишлаган, 2022 йил эса «Малмё»да бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар