«Атлетико» Ле Норман билан келишувга эришганини маълум қилди
«Атлетико» ёзги трансферлар ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди.
Мадрид клуби «Реал Сосиедад» ҳимоячиси Рубен Ле Норманни 30 млн еврога сотиб олди.
Футболчи таътилдан қайтгач, шартнома имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ҳимоячи Испания миллий жамоаси билан Евро-2024да чемпион бўлди.
Ле Норман ўтган мавсумда Ла Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар