27.07.2024 19:54
1689
Артета: «Арсенал» «Сити»ни ортда қолдириб, АПЛ чемпиони бўлиши учун 114 очко тўплаш керак»

Микел Артета Премер-лига чемпионлиги учун кураш ҳақида гапирди.

«Ман Сити»ни ортда қолдириш учун нима қилиш керак? 114 очко (максимал, барча ўйинни ютса шунча бўлади) тўплаш керак! Агар шунча очко тўпласак, албатта, лигада ғалаба қозонамиз. 

Бу — мақсад. Нима бўлишини кўрамиз. Қийинчиликларга дуч келсак ҳам, рақиблардан устун бўлишимиз керак. Мақсад — шу», — деди «Арсенал» устози.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби сўнгги икки мавсумда АПЛда 2-ўринни эгаллади ва ҳар иккисида «Ман Сити»дан ортда қолди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар