«Ал Ҳилол» Рокени ижарага олмоқчи, «Барса» эса ҳужумчини дарҳол сотмоқчи
Витор Роке «Барселона»ни тарк этиши мумкин.
19 ёшли форвардга «Ал Ҳилол» қизиқиш билдирмоқда ва томонлар музокара олиб боришмоқда.
Diario Sport хабарига кўра, Риёд клуби бразилиялик футболчини ижарага олмоқчи, бироқ каталонияликлар Рокени дарҳол сотиш ниятида. Чунки ижара вақтида ҳужумчининг трансфер қиймати пасайиши мумкин.
«Барса» Роке учун 40 млн евродан кўпроқ олмоқчи.
Таъкидланишича, якуний қарорни футболчи қабул қилади.
Ўтган мавсумда Роке Ла Лигада 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар