26.07.2024 19:46
2056
Теглар
«Рома» Довбик билан келишувга эришди. «Жирона»га 30 миллион евро ва бонуслар таклиф қилинади

«Жирона» ҳужумчиси Артём Довбик Ла Лигадан А Серияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Инсайдер Жанлука ди Марцио хабарига кўра, «Рома» украиналик ҳужумчи билан келишувга эришган. Артём ва унинг агентлари бугун Римда бўлиб, клуб расмийлари билан шартнома шартлари бўйича келишувни якунлаган.

«Рома» ҳужумчи учун «Жирона»га 30 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади.

Аввалроқ, «Атлетико» ва «Жирона» Довбик трансфери бўйича келишувга эришгани, аммо Мадрид клуби форвард билан шартнома масаласида бир тўхтамга кела олмагани сабабли трансфер амалга ошмай қолгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар