«Бордо» профессионаллик мақомини йўқотишини тасдиқлади.
Франция футбол федерацияси клубни 1937 йилда олинган профессионал мақомидан маҳрум қилади.
«Бордо» футболчилар ва ходимларининг маошини тўлай олмайди. Ўтган мавсумда уларнинг умумий маоши 25 млн еврони ташкил қилган. 30 июн ҳолатига кўра клуб 40 млн евро зарар кўрган.
Профессионал мақомидан воз кечиш барча футболчилар билан шартномаларнинг бекор қилинишига ва 70 нафар ёш ўйинчини тайёрлайдиган машғулотлар марказининг ёпилишига олиб келади, ёшларнинг ярмига яқини ўша ерда яшарди.
Аввалроқ Франциянинг 6 карра чемпиони мамлакатнинг учинчи дивизионига тушириб юборилганди. Дивизион яна пасайтирилиши мумкин — назорат қилувчи орган клубнинг келаси мавсум учун бюджетини ўрганиб чиққандан сўнг қарор қабул қилади.