Де Хеа «Женоа»га ўтишга тайёр. «МЮ» собиқ дарвозабони бир йилдан буён жамоасиз
Давид Де Хеа Италия А Сериясида фаолият бошлаши мумкин.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, «Женоа» клуби 33 ёшли испаниялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Давид ҳам Генуя клубига ўтишга тайёр. У 2023 йилнинг июл ойидан буён жамоасиз саналади.
Қайд этилишича, генуяликлар жамоа дарвозабони Жозеп Мартинеснинг «Интер»га ўтганидан сўнг дарвозабон изламоқда. Раҳбарият Де Хеа вариантига қизиқиш билдираётган бўлса, жамоа бош мураббийи Алберто Жилардино икки оёқда бир хил ўйнай оладиган голкиперни топмоқчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар