26.07.2024 08:28
2567
Теглар
«Атлетико» Довбикнинг агенти билан шахсий шартнома шартларини келиша олмади

Артём Довбикнинг «Атлетико»га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.

Аввалроқ «Атлетико» ва «Жирона» ҳужумчининг трансфери бўйича бонуслар бирга 39 млн еврога келишувга эришгани хабар қилинганди.

Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, Довбикнинг агенти билан кечган учрашувда «Атлетико» шахсий шартнома шартлари ва комиссия тўлови миқдори бўйича келиша олмаган.

«Рома» ва «Вест Ҳэм» 27 ёшли украиналикнинг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Таъкидланишича, Довбик вакилига римликлар билан музокара ўтказишга розилик берган. 

Ҳужумчи ўтган мавсум Ла Лигада 36 ўйинда 24 та гол уриб, энг яхши тўпурарга айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар