26.07.2024 12:33
2800
Теглар
«Арсенал» Фабиан Руисни ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Арсенал» Испания миллий жамоаси билан Европа чемпиони бўлган яримҳимоячи Фабиан Руисни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Дункан Каслс ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манбага кўра, «ПСЖ» 28 ёшли футболчини сотишга қарши эмас. 

Руис ўтган мавсумда парижликлар сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Тransfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 35 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар