Испания олимпия жамоаси бош мураббийи Санти Дения Ўзбекистонга қарши ўтган 1-тур ўйинидан (2:1) кейин шогирдлари ўйинидан қониқмади.
Дения испаниялик журналистлар саволларига жавоб қайтараркан, жамоаси кўрсатган ўйин даражасидан қониқмаганини тан олди.
«Мақсад ғалаба билан бошлаш эди. Биз 3 очкони қўлга киритдик ва энди оғир ўйиндан сўнг келаси баҳсларда янада кучайишимиз талаб этилади. Бу ўйиндан кейин ўзим ҳам ўз устимда кўпроқ ишлашимга тўғри келади, чунки жамоамга энг аввало ўзим намуна бўлишим лозим.
Ҳа, иккинчи голимизда ёши катта уч футболчи ҳам иштирок этди. Абел Руис узатмани амалга оширди, Миранда рақиб ўйинчисини назорат қилиб, тўпни Серхио Гомесга қолдирди ва у ғалаба голига муаллифлик қилди. Бу йигитларда тажриба бор. Улар мени, мен эса уларни яхши биламан. Бу футболчилар қолганларни олға бошлашлари керак.
Кубарсининг алмаштирилиши? Унинг ўйинидан қониқдим, у кейинги ўйинларда ҳам майдонга тушади. Алмаштирилишининг сабаби олган сариқ карточкаси эди.
Биринчи ўйин доим қийин кечади. Ўзбекистон – қийин рақиб ва майдонда зич ўйнайдиган жамоа эканини билардик. Турнирни ғалаба билан бошлаганимиздан жуда хурсандмиз», - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Marca нашри.
Маълумот учун, Испания келаси икки турда Доминикан ва Мисрга қарши майдонга тушади.