«Ювентус» Адейемига жиддий қизиқиш билдирмоқда
«Ювентус» «Боруссия Дортмунд» вингери Карим Адейемига жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ музокаралар олиб борилмаяпти.
Қайд этилишича, дортмундликлар 22 ёшли футболчини 45-50 миллион еврога сотиши мумкин.
Адейеми ўтган мавсум Бундеслигада 21 ўйинда 3 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар