25.07.2024 22:37
1359
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида «Динамо» Тошкентда «Бунёдкор»га қарши майдонга тушди.

Шу куни жамоа сафида бразилиялик яримҳимоячи Дуглас Майкон кўрикда иштирок этди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Кожо Жоэл пеналтидан гол ура олмаган бўлса, 34-дақиқада Иминов кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийлар таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урган бўлса-да, Самарқанд клуби учрашувда ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини. 25 июл. Тошкент

«Бунёдкор» - «Динамо» - 0:1

Бош ҳакам: Раҳим Каримов

Гол: Ҳумоюнмирзо Иминов, 34.

«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Шаҳбоз Жўрабеков, Момчило Рашо, Азизбек Тўлқинбеков, Усмонали Исмоналиев, Амир Тўрақулов, Франн Чиряк, Билол Тўплиев, Музаффар Олимжонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Луис Качорри

Захира: Расул Йўлдошев, Андрия Филиппович, Маҳмуд Маҳамаджонов, Бобур Йўлдошев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нажмиддин Нормуродов, Оллаберган Каримов.

«Динамо»: Р.Ягудин, Ўрозов, Мийич, Турсунов, Нарҳ, Дуглас, Ратиньо, Муйдинов, Иминов, Ҳожимирзаев, Кожо

Захирадан майдонга тушганлар: Раҳматов, Қодиров, Абдуллаев, Мустафоев, Шоаҳмедов, Темиров, Халилов, Раҳматуллаев.

Четлатишлар: Ратиньо, 45 - Темурхўжа Абдухолиқов, 45

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар