25.07.2024 10:32
1129
Романо: Калафиори — «Арсенал» футболчиси

Риккардо Калафиори «Арсенал»га ўтди, деб ёзади Фабрицир Романо. 

Лондон клуби ҳимоячи учун «Болоня»га 40+5 млн евро тўлайди. Трансфер пулинининг 50 фоизини италиялик футболчининг аввалги клуби «Базел» олади. 

Шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган. 

22 ёшли ҳимоячи АҚШда тиббий кўрикдан ўтиб, ўша ерда Лондон клуби машғулотларига қўшилади. 

Калафиори ўтган мавсумда А Серияда 30 та ўйинда 2 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар