Париж-2024 Олимпиадаси 1-туридан кейин Ўзбекистон олимпия жамоаси сафида ўзгариш кузатилиши мумкин.
ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этган. У 1-турда Испанияга қарши баҳсда (1:2) майдонга тушган эди.
Чап қанот ҳимоячиси жамоанинг Нантдаги қароргоҳини тарк этиши сабаби маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Испания билан ўйиндан олдин Ўзбекистон олимпия жамоасининг 18талик рўйхатида бўлган Асадбек Раҳимжонов ўрнига Иброҳим Ибрагимов таркибга қўшилган эди. Навбатдаги ўйинчини алмаштириш учун таркибда Алишер Одилов, Беҳрузбек Асқаров ва дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев қолган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 27 июл куни Мисрга қарши майдонга тушса, 30 июлда Доминикан Республикасига қарши тўп суради.