Бугун, 25 июл куни Париж-2024 Олимпиадаси бокс баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоаси боксчиларининг турнирдаги дастлабки рақиблари маълум бўлди. Ҳасанбой Дўсматов турнирни пуэрто-рикалик Хесус де Лопесга қарши жанг билан бошласа, оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов турнирни Норвегия вакили Омар Муҳаммад Шиҳага қарши жанг билан бошлайди.
Қуйида мусобақада иштирок этадиган барча боксчиларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:
Эркаклар. Ўзбекистонлик боксчиларнинг дастлабки жанглардаги рақиблари:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Хесус де Лопес (Пуэрто-Рико)
-57 кг: Абдумалик Халоков - Небил Ибраҳим (Швеция) ва Васим Абусал (Фаластин) баҳси ғолибига қарши.
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Мартинес Рамирес (Мексика)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Омар Элавади (Миср)
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Эф Марсял (Филиппин)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Азиз Аббос Муҳиддин (Италия)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Омар Муҳаммад Шиҳа (Норвегия).
Аёллар. Ўзбекистонлик боксчиларимизнинг дастлабки жанглардаги рақиблари:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Чутамат Раксат (Таиланд)
-54 кг: Нигина Ўктамова - Ёмна Айяд (Миср)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Марселат Сакоби (Конго Демократик Республикаси)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Морелле МакКейн (АҚШ).
Эслатиб ўтамиз, бокс баҳслари 27 июл кунидан старт олади.