Озмун БАА клубига ўтмоқда. «Байер»га трансфер учун 5 миллион евро тўланади
Эрон миллий жамоаси ҳужумчиси Сардор Озмун фаолиятини БААда давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 29 ёшли эронлик форвард «Байер»дан «Шабоб Ал-Аҳли» клубига ўтмоқда. Бирлашган Араб Амирликлари клуби Сардор учун немис жамоасига 5 миллион евро трансфер пули тўлайди. Томонлар келишувга эришган. Тиббий кўрик душанба куни Дубайда ўтказилади.
Маълумот учун, Озмун ўтган мавсумни ижара асосида «Рома»да ўтказганди. У 29 ўйинда 3та гол ва 4та ассист қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Ғаниев ўтган мавсумларни айнан БААнинг ушбу клубида ўтказиб, яқинда жамоа билан хайрлашганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар