25.07.2024 11:35
9085
Отаменди: «Тарихий шармандалик. 1 соат 40 дақиқа кутдик ва ҳеч ким бизга нима бўлаётганини айтмади»

Николас Отаменди Олимпиада 1-туридаги Аргентина ва Марокаш ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

Беллашувда иккинчи бўлимга қўшиб берилган 16-дақиқада Аргентина Кристиан Мединанинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди, бироқ бош ҳакам Гленн Нюберг офсайд эҳтимоли сабаб видеотакрорни томоша қилишга борди. Ўша вақтда Сент-Этиендаги «Жоффруа-Гишар» стадиони трибуналарида тартибсизликлар бошланди — ҳакам жамоаларни майдондан ташқарига олиб чиқди ва томошабинлардан стадионни тарк этиш талаб қилинди.

Пауза тахминан икки соат давом этди. Сўнг ўйин қайта давом эттирилиб, жамоалар 2 дақиқа ҳаракат қилишди. Аргентинанинг голи ҳисобга олинмади ва баҳс 2:1 ҳисобида Марокашнинг ғалабаси билан якунланди.

«Бу — тарихий шармандалик. Ҳеч қачон бунақаси бўлмаган.

Марокашликлар танаффусдан кейин ўйнашни хоҳлашмади, биз ҳам. 1 соат 40 дақиқа кутдик, лекин ҳеч ким бизга нима бўлаётганини айтмади. Бундай вақтда ўзингизни ночор ҳис қиласиз», — деди Аргентина олимпия жамоаси сардори.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар