Кепа «Челси» билан АҚШга бормади. У «Реал»га қайтиш умидида
Кепа Аррисабалага «Реал»га қайтишга умид қилмоқда.
«Челси» дарвозабони АҚШга мавсумолди сафарига жамоа билан бирга бормади. У янги клуб топишга рухсат олган ва Лондонда индивидуал машғулотлар олиб бормоқда.
Ўтган мавсумда 29 ёшли испан «Реал»да ижарада ўйнади. Агар Андрей Лунин кетса, Кепа Мадрид клубига қайтишни хоҳлайди, деб ёзади АS. Лекин украиналик посбоннинг жамоани тарк этиш эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.
«Реал»га ўтиш Кепага энг яхши вариантдек туюлади. Аммо унга бошқа жамоалардан келган таклифлар маъқул келса ва фаолиятини ривожлантириш имкониятини кўрса, уларни кўриб чиқиши мумкин.
Аррисабалага ўтган мавсумда «қироллик клуби»да барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказган. У Мадридда ўзини қулай ҳис қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар