25.07.2024 11:57
8105
Теглар
«Барселона» «Жирона» ҳужумчисини сотиб олди

«Барселона» «Жирона» ҳужумчиси Пау Викторни сотиб олди.

22 ёшли футболчи каталонияликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади.

«Жирона» трансфер учун тахминан 3 млн евро олади. Шунингдек, агар Виктор 2025 йилнинг 30 июнига қадар сотилса 50 фоиз, ундан кейин трансфер қилинса 30 фоиз улуш белгиланган. 

Ҳужумчи «Жирона»да 11 та ўйин ўтказган — 8 таси иккинчи дивизионда ва 3 таси Испания кубогида.

Испаниялик футболчи ўтган мавсумда «Барселона»нинг иккинчи жамоаси ижарада ўйнади ва 3-дивизионда 39 ўйинда 20 та гол урди. У асосий жамоага ҳам жалб қилинди, лекин майдонга тушмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар