25.07.2024 19:41
1703
Теглар
«Барса» Олмонинг трансфер суммасини бўлиб тўламоқчи, «Лейпциг» кўнмаяпти

«Барселона» Олмо учун «Лейпциг»га бўлиб тўлаш шарти билан 40+20 миллион евро таклиф қилди.

Mundo Deportivo'га кўра, каталонияликлар 40 миллионни қатъий сумма сифатида, 20 миллион эса «Барса» титул ютиш-ютмаслигига қараб бонус сифатида таклиф қилишган. 

Қолаверса, 40 миллион бўлиб тўланиши айтилган. Бирданига 60 милллион евро олишни истаган «Лейпциг» бу таклифни рад этган.

Қайд этилишича, «Барселона» шартнома шартларини яхшилашни режалаштирмоқда. Олмонинг ўзи ҳам «Бавария» ва «Сити»нинг қизиқишига қарамай, «кўк-анорранглилар» сафига қайтишни афзал кўради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар