24.07.2024 23:01
3073
Теглар
Сардор Рашидов — «Навбаҳор» футболчиси

«Навбаҳор» Сардор Рашидовни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

«Навбаҳор»га хуш келибсиз, Сардор Рашидов! «Лочинлар» сафидаги фаолиятингизда омад ёр бўлиб, жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссангизни қўшисгингизга тилакдошмиз», — дейилади Наманган клубининг Инстаграм саҳифасида.

Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи шу йилнинг феврал ойида БААнинг «Дубай Сити» клуби билан шартнома имзолаганди. У бунгача «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Сўғдиёна» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар