24.07.2024 20:54
950
Теглар
Саидазамат Мирсаидов «Навбаҳор» футболчисига айланди

Ўзбекистон олимпия жамоаси билан Францияда бўлиб турган Саидазамат Мирсаидов «Навбаҳор» ўйинчисига айланди.

Наманган клуби расмий сайти Саидазамат Мирсаидов жамоа билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Мирсаидов 2001 йилнинг 19 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. «Пахтакор» футбол академияси тарбияланувчиси ва 2020 йилгача пойтахтликларнинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган. 2021 йилдан буён шу кунга қадар «Олимпик»да ўйнаётганди. Мазкур жамоа таркибида барча мусобақаларда 64 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Мирсаидов Ўзбекистон U23 олимпия жамоасининг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган таркибидан ўрин олган.

Маълумот учун, ўнг қанот ҳимоячиси саналмиш Мирсаидов бугун Испанияга қарши ўтган баҳсда захирадан ўрин олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар