24.07.2024 00:39
4066
Теглар
«Реал» — мавсумдаги даромади 1 миллиард евродан ошган тарихдаги биринчи клуб

 «Реал» клуби расмий сайти жамоанинг якунланган мавсумдаги даромади ҳақида маълумот берди.

Мадридликлар расмий хабарида қайд этилишича, «Реал» бир мавсумда 1 миллиард евродан кўпроқ даромад олган тарихдаги илк футбол жамоасига айланди. «Қироллик клуби» 2023/24 йилги мавсумда 1,073 млрд евро ишлаб топган. Бир йил аввал эса даромад миқдори 843 миллион еврони ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби якунланган мавсумда Чемпионлар лигаси ва Ла Лига бош совринига эга чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар