24.07.2024 12:14
14246
Де Хеа «МЮ»дан кетишига икки шахсни айбдор деб билади

Давид Де Хеа «Манчестер Юнайтед»дан кетишида Эрик тен Ҳагни айблади.

33 ёшли дарвозабон 2022/23 йилги мавсум охирида эркин агент сифатида манкунианликларни тарк этган ва шундан бери жамоасиз. 

The Athletic хабарига кўра, испаниялик посбон «МЮ»дан кетишига бош мураббий тен Ҳагни ва спорт директори Жон Мертони асосий айбдор деб ҳисоблайди. 

Таъкидланишича, Де Хеа атрофидагиларга агар Мерто ва тен Ҳаг бўлмаса, мамнунлик билан «МЮ»га қайтишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Мерто апрел ойида клуб спорт директори лавозимидан истеъфога чиққанди, унинг ўрнини Дэн Эшуорт эгаллаган. Нидерландиялик бош мураббий эса клуб билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар