23.07.2024 20:05
2865
Теглар
«ПСЖ» Уилямс учун курашга қўшилди. «Атлетик» Никони 58 миллион евро эвазига қўйиб юборади

«ПСЖ» Нико Уилямс учун трансфер курашига қўшилди.

Marca ва The Athletic нашри хабарларига кўра, Париж клуби «Атлетик» ва Испания миллий жамоаси вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи. «ПСЖ» Килиан Мбаппе билан хайрлашгач, Никони трансфер режаларига киритган. Ҳозирга қадар унга «Барса» асосий даъвогар саналаётган эди. Билбао клуби футболчини 58 миллион евро эвазига қўйиб юборади. Сабаби унинг амалдаги келишувида товон пули миқдори шунчани ташкил этади.

Маълумот учун, Уилямс Ла Лига ўтган мавсумида 31 ўйинда 5та гол ва 11та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар