23.07.2024 19:57
2432
Теглар
Ўйинлар сони бўйича АПЛ рекордчиси Гарет Бэрри 43 ёшида фаолиятини тиклади

Ўйинлар сони бўйича Премер-лига рекордчиси Гарет Бэрри фаолиятини 11-дивизион клубида давом эттирди.

«Астон Вилла» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ яримҳимоячиси Ўрта Сассекс лигаси иккинчи дивизионидаги «Ҳерстпирпойнт» жамоасига қўшилди. Бу — умуман Англия футболидаги 11-дивизион. 

Таъкидланишича, 43 ёшли футболчи бош мураббий Майкл Стэндингнинг дўсти ҳисобланади. Янги жамоа аллақачон Гаретнинг машғулотлардаги сифатларини қайд этган. 

Бэрри — АПЛдаги ўйинлар сони бўйича рекорчи (653). У Англия миллий жамоасида ҳам ўйнаган.

Маълумот учун, яримҳимоячи 2020 йилда фаолиятини якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар