23.07.2024 19:56
1030
Теглар
Хавиер Агирре 3-бор Мексика бош мураббийига айланди, Рафа Маркес унга ёрдам беради

Хавиер Агирре 3-марта Мексика миллий жамоасини бошқарди.

Мамлакат футбол федерацияси 65 ёшли мутахассис бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди. 

У Хайме Лосано ўрнини эгаллади. Жамоанинг Америка Кубогидаги ёмон ўйинидан сўнг мураббий жамоани тарк этди.

Агирре бунгача Мексика билан икки марта ишлаган. У 2002 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионатларида жамоани бошқарган. Ҳар икки сафар ҳам мексикаликлар 1/8 финалга чиққан. 

Агиррега «Барселона Б» билан шартномасини бекор қилган, Мексиканинг собиқ сардори Рафаэл Маркес ёрдам беради. 

Агирре ЖЧ-2026 якунига қадар жамоани бошқариши кутилмоқда, шундан сўнг Маркес бош мураббий бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар