23.07.2024 23:32
2106
Теглар
Фаластин Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ ва ФИФАдан Исроилни Олимпиада-2024дан четлатишни талаб қилди

Фаластин миллий олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитаси ва ФИФАга мурожаат йўллади.

L'Équipe хабарига кўра, Фаластин спорт раҳбарияти ХОҚ (Халқаро олимпия қўмитаси) ва ФИФАга Исроилни Олимпиада-2024дан четлатиш талаби билан мурожаат қилган. Фаластинликлар Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва ФИФА президенти Жанни Инфантинога хат йўллаган.

Маълумот учун, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Исроил турнирга 88 нафар спортчи билан иштирок этади.

Аввалроқ, Фаластин футбол ассоциациясининг Исроилни четлатиш борасидаги талаби ФИФА томонидан 31 августгача кўриб чиқилиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар