23.07.2024 11:56
2309
Теглар
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Брэйтуэйт фаолиятини Бразилияда давом эттиради

Мартин Брэйтуэйт фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттиради.

«Гремио» сўнгги икки мавсумда «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилган «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси билан шартнома тузишини эълон қилди. Тиббий кўрикдан сўнг битим имзоланади. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, даниялик 33 ёшли футболчи «Олимпиакос»га ўтишга яқин эди, аммо келишув амалга ошмади.

Ўтган мавсумда Брэйтуэйт 43 ўйинда 22 та гол уриб, Сегунда тўпурарига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар